• Директор

    ҲАМРАЕВА ЗУЛФИЯ ДЖАВЛАНОВНА

    Ҳамраева Зулфия Джавлановна Тошкент шаҳрида,  машхур санъаткорлар оиласида таваллуд топган.  Бобоси Ўзбекистон халқ артисти Раззоқ Хамраев, отаси Ўзбекистон халқ артисти  Жавлон Хамраевлардир.

    Зулфия Ҳамраева   Тошкент  театр ва рассомлик санъати  институти, (ҳозирги ЎДСМИ) режиссура бўлимини тугатган.

         2004  йилдан “Ўзбекистон ёшлар театри” да  педогогика бўлими бошлиғи бўлиб  ижодий фаолиятини давом этирган. 2006 йили  “Республика ёш томошабинлар театри”га  (ҳозирги ЎДЁТТ) театр ўринбосири лавозимига таклиф этилган.  2015 йил октябрь ойидан Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри директори лавозимда фаолият кўрсатиб келмоқда.

          З.Д.Хамраева раҳбарилиги даврида  театрда  қуюдаги спекталлар ва ижодий лоиҳалар саҳналаштирилган: 2015 йили,  октябрь ойида  “Эски шаҳар болалари” (Муаллиф:  Ш.Бошбеков.  Режиссёр: М. Абдулаева.),  2015 йили,  декабрь ойида,  “Мадагаскар” (ўзбек  ва рус тилида. Муаллиф ва  Режиссёр: З.Асқаров.),  2016 йили,  январь ойида,  “Тук-тук, кто там…?”  (рус тилида. Муаллиф: М.Бартенев.  Режиссёр: Ш.Ахмедов.), 2016 йили, апрель ойида “Шум бола”   (муаллиф: Ғ.Ғулом.  Режиссёр: З.Асқаров.), 2016 йили, июнь ойи “Адвокатлик осонми?”  спектакли қайта тикланди. (Муаллиф: А.Авлоний.  Режиссёрлар: О.Салимов, Ю. Эрматов.), 2016 йили, декабрь ойида. “Соҳибжамол ва маҳлуқ”   (Муаллиф: Ш.Перро.  Режиссёр: Ш.Ибрагимов.), 2017 йили Май ойида “Сеҳирли лайлак” (Ўзбек халқ эртаги   “Ур тўқмоқ” асари мотивлари бўйича. Режиссёр: М.Искандарова.), 2017 йили июль ойида  “Тўрт эгизак” ”   (Муаллиф: П.Панчев,  Режиссёр: М.Искандарова.), 2015 йили апрель ойида  ва 2016 йили май ойида “«Актёр ижодида рақс  санъати»  I – II – кўрик-фестивали”   (Ғоя муаллифи: З.Ҳамраева.  Режиссёр: М.Икандарова.)

                 Бу қисқа вақт ичида З.Хамраева раҳбарлигида саҳналаштирилган спектакллар раҳбарият ва мутаҳассислар томонидан юқори баҳоланган.

         Зулфия Джавлановна Ҳамраева жамоатчилик ишларида ҳам, ҳар доим ташуббускорлиги билан ажралиб туради. Юртимизда ўтказиладиган барча байрамларда фаол иштирок этади.