• “Шум бола”

    Инсценировка муаллифи ва саҳналаштирувчи режиссёр –  Зафар Асқаров

    Саҳналаштирувчи рассом – Руслан Рахматулин

    Мусиқа танловчи – Баҳодир Зокиров

    Хореограф – Малика Искандарова

     Ғофур Ғуломнинг «Шум бола» қиссаси халқимиз орасида энг севимли, энг кўп ўқиладиган асар бўлиб, 1964 йилдан буён кўп марта чоп этилган. Унинг асосида ҳаммамизга таниш бўлган бадиий филм ҳам суратга олинган, юртимизнинг деярли барча театрлари бу асарга бир неча марта мурожаат қилиб, спектакллар қўйишган.

    Бизнинг театр ҳам «Шум бола» қиссасига тўртинчи марта мурожаат этиб, янгича талқинни томошабин диққатига ҳавола этмоқда. Бу гал театримиз масҳарабоз ўйини, шўҳ халқ лапарлари, рақслари орқали ўтган асрнинг бошида бир «шумгина» ўспириннинг бошидан кечирганларини ҳазил-мутоиба билан спектаклда ифода этади.

    Спектакл ўсмир ёшлар ва катталар учун мўлжалланган.

    Отзывы зрителей спектакля “Шум бола” спектакли томошабинлари изоҳлари

    Биринчи изоҳни қолдиринг

    Leave a Reply

    Your email address will not be published. Required fields are marked *

    four × three =