• Ҳакима Атаханова

    Ўзбекистонда Республикасида  ҳизмат кўрстган артист. Етакчи саҳна устаси

    1956 йил  туғилган.

    1979 йилдан Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида  ишлайди.

    2014 йил сентябридан – 2016 йил сентябригача 59та спектаклда саҳнага чиққан.

    40 марта томошабинлар билан бўлган учрашувларда иштирок этган.

    Бу даврда ижро этган роллари:

     “Шум бола”да – Тожи жинни,  “Умид дараҳти”да – Буви, “Сеҳирли дур”да – Қўшни,  “Маликани ким қутқаради”да – Сеҳиргар,  “Заҳарли томчилар”да  – Ўқитувчи.

    Ҳакима Атаханова театрда ҳар доим  ўзининг тинимсиз меҳнати,  саҳна яратган серқирра образлари билан ажралиб туради. Тажрибали  актёр ўз ижодий фаолияти мобайнида 100 дан ортиқ турли жанлардар  ранг-баранг  образлар яратган. У ҳоҳ катта бўлсин, ҳоҳ ктчик роль бўлсин, ҳамиша  ўзининг саҳнадаги образини мукаммал ижро этишга интилади. Театр жамоаси орасида ўзига бўлган талабчанлиги, меҳнаткашлиги, жонкуярликлиги билан ҳурмат қозониб келган. У театрдаги  ёш ижодкорларга ҳар томонлама  ўзининг бой тажрибаси билан ёрдам бериб келмоқда.  Ҳакима Атаханова жамоатчилик ишларида ҳам, ҳар доим ўрнак бўлиб келган. Мамлакатимиз бўйлаб юртошларимиз билан  ташкил қилинган  маънавий маърифий учрашувларнинг доимий иштирокчиси.