Баҳодир Ахмедов
Олий тоифа актёр.
1985 йил туғилган.
2009 йилдан Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида ишлайди.
2014 йил сентябридан – 2016 йил сентябригача 295та спектаклда саҳнага чиққан.
Бу даврда ижро этган роллари:
“Сеҳрли дур”да – Асқар, “Залолат”да – Шерзод, “Ақл ва Нафс”да – Ақл, “Қовоқвойнинг саргузаштлари”да – Қавоқбой, “Кутилмаган меҳмон”да – Қуёш, “Маликани ким қутқаради”да – Кавбой, “Кичкина Мук”да – Асқар, “Менинг ўрдакчам”да – Оле Лукойе, “Ойпошшо”да – Суварак, “Қор маликаси”да – Кай, “Мадагасқар”да – Жулион, “Мушук ва сичқон”да – Чаққон.
Баҳодир Ахмедов ўзининг фаолияти давомида турли жанрларда ранг-баранг образлар яратиб, театрнинг етакчи, тажрибали санъаткорлари қаторидан ўрин олган. У театр труппаси орасида хурматга эга бўлиб, жамоада ўз ишига талабчанлиги, интизоми, меҳнаткашлиги, ҳамкасбларига ғамхўрлиги билан ҳурмат қозониб келмоқда.