Баҳодир Нишонов
Ўзбекистонда Республикасида ҳизмат кўрстган артист. Етакчи саҳна устаси.
1949 йил туғилган.
1975, 2012 йилдан Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида ишлайди.
2014 йил сентябридан – 2016 йил сентябригача 100та спектаклда саҳнага чиққан.
198 марта томошабинлар билан бўлган учрашувларда иштирок этган.
Бу даврда ижро этган роллари:
“Шум бола”да – Хожи Бобо, “Тузоқ” – Табиб “Мушук ила сичқон” – Мушук, “Зумрад ва қиммат”да – Ота, “Заҳарли томчилар”да – Муаллиф, “Менинг ўрдакчам”да – Ҳинду ҳўроз.
Баҳодир Нишонов ўзининг театрдаги фаолияти Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида “Саҳна нутқи” кафедрасида ўқитувчилик, “Ўзбекфильм” ва “Ўзбектелефильм” маҳсулотларида дубляж санъатидаги иштироклари билдан ҳамкорликда олиб борган. Ҳозирги кунга келиб, Б.Нишонов театрнинг етакчи, энг тажрибали санъаткорлари қаторидан ўрин олган. Кўп ҳолларда у иштирок этган спектаклларда оталар, катта ёшдаги қаҳрамонларнинг образларини яратиб, турли жанрларда, катта ва кичик ролларни ижро этиб келмоқда. У театр труппаси орасида жуда катта хурматга эга ва жамоа орасида, ўз ишига талабчанлиги, интизоми, меҳнаткашлиги, ҳамкасбларига жонкуярликлиги ва ғамхўрлиги билан ҳурмат қозониб, театр ёшларига ибрат бўлиб келмоқда.
Театр бадиий кенгаши аъзоси.
Баҳодир Нишонов юртимизнинг вилояларида меҳнаткашлар, талабалар билан ўтказилиб келинадиган маънавий-маърифий учрашувларда фаол иштирок этиб келади.