• Дилнавоз Ахмедова

    1-тоифали  актёр.

    1986 йил  туғилган.

    2009 йилдан Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида  ишлайди.

    2014 йил сентябридан  – 2016 йил сентябригача 223та спектаклда саҳнага чиққан.

    Бу даврда ижро этган роллари:

     “Зумрад  ва қиммат”да – Гул,  “Кичкина Мук”да – Мушук, “Ойпошшо”да – Капалак, “Менинг ўрдакчам”да – Ўрдакча, “Оппоғой”да  – Қиролича, “Қовоқвойнинг саргузаштлари”да  – Дала малика, “Мадагакар”да – Глория. 

    Дилнавоз Ахмедова Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри труппасида ўзининг актёрлик фаолиятини бошлаган ва ҳозиргача тинимсиз ўз касбига хурмат билан муносабатда бўлиб келмоқда. У ўзининг меҳнатсеварлиги, интизоми, ҳамкасбларига бўлган хурмати билан ажралиб туради. Жамоатчилик ишларида ҳам ҳамиша ташаббускорлик кўрсатиб, атрофдагиларга ғамҳўр бўлишга интилади. Актриса тинмай ўз устида ишлайдиган, изланувчан, фидокор мутахассисдир.