• Зебинисо Қодирова

    Олий тоифа актёр.

    1976 йил  туғилган.

    2003 йилдан Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида  ишлайди.

    2014 йил сентябридан  – 2016 йил сентябригача 180та спектаклда саҳнага чиққан.

    Бу даврда ижро этган роллари:

    “Сеҳрли дур”да – Олов,  “Зумрад  ва қиммат”да – Гул, “Заҳарли томчилар”да – Ўқитувчи,  “Умид дараҳти”да – Ҳамшира,   “Шум бола”да – Аёл, “Залолат”да – Феруза,    “Қор маликаси”да – Қороқчи қиз, “Менинг ўрдакчам”да – Мушук, “Ойпошшо”да – Бурга, “Эски шаҳар болалари”да  – Она.

    Зебинисо Қодирова  Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри труппасида ўзининг меҳнатсеварлиги, интизоми, ҳамкасбларига бўлган хурмати билан ажралиб туради. Жамоатчилик ишларида ҳам ҳамиша ташаббускорлик кўрсатиб, атрофдагиларга ғамҳўр бўлишга интилади. Актриса тинмай ўз устида ишлайдиган, изланувчан, фидокор мутахассисдир.