• Насиба Юсупова

    Олий тоифа актёр.

    1970 йил  туғилган.

    2012 йилдан Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида  ишлайди.

    2014 йил сентябридан  – 2016 йил сентябригача 106та спектаклда саҳнага чиққан.

    Бу даврда ижро этган роллари:

    “Зумрад  ва қиммат”да – Ўрмон аёли, “Ойпошшо”да – Бурга,  “Эски шаҳар болалари”да – Она,   “Мушук а сичқон”да – Олғир,   “Залолат”да – Ўқитувчи,  “Шум бола”да –Масҳарабоз,  “Тук-Тук”да – Эчки,  “Менинг ўрдакчам”да – Товуқ.

    Насиба Юсупова Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри труппасида қисқа вақт ичида ўзининг меҳнатсеварлиги, интизоми орқали, ҳамкасблари орасида хурматга сазавор бўлди.  Жамоатчилик ишларида ҳам ҳамиша ташаббускорлик кўрсатиб, атрофдагиларга ғамҳўр бўлишга интилади. Актриса тинмай ўз устида ишлайдиган, изланувчан, фидокор мутахассисдир.