• Абдувайит Сариков

    1 – тоифали актёр.

    1977  йил  туғилган.

    2004, 2014 йилдан Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида  ишлайди.

    2014 йил сентябридан  – 2016 йил сентябригача 113та спектаклда саҳнага чиққан.

    18 марта томошабинлар билан бўлган учрашувларда иштирок этган.

    Бу даврда ижро этган роллари:

     “Сеҳрли дур”да – Қўшни, “Заҳарли томчилар”да  – Зокир, “Умид дараҳти”да – Қосимжон, “Маликани ким қутқаради”да – Самурай “Қор маликаси”да – Буғу, “Ойпошшо”да – Чивин, “Шум бола”да – Қария, Банги, “Адвокатлик осонми”да – Тожик.

    Абдувайит Сариков ўзининг  фаолияти давомида турли жанрларда ранг-баранг образлар яратиб, театрнинг етакчи,  тажрибали санъаткорлари қаторидан ўрин олган. У театр труппаси орасида  хурматга эга бўлиб,  жамоада ўз ишига талабчанлиги, интизоми,  меҳнаткашлиги, ҳамкасбларига  ғамхўрлиги  билан ҳурмат қозониб келмоқда.