• Дилмурод Носиров

    1-тоифали актёр.

    1990  йил  туғилган.

    2013 йилдан Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида  ишлайди.

    2014 йил сентябридан  – 2016 йил сентябригача 270та спектаклда саҳнага чиққан.

    Бу даврда ижро этган роллари:

     “Сеҳрли дур”да – Қўшни, “Заҳарли томчилар”да – Ўқувчи, “Ойпошшо”да – Чивин , “Менинг ўрдакчам”да – Турна,  “Қовоқвойнинг саргузаштлари”да – Чигиртка, “Оппоғой”да – Соқчи, “Залолат”да – Талаба, “Тук-тук!!! Кто там?!”да Беня, “Мадагаскар”да – Мартин, “Эски шаҳар болалари”да – Одил.

    Дилмурод Носиров ўзининг  фаолияти давомида турли жанрларда ранг-баранг образлар яратиб, театрнинг  тажрибали санъаткорлари қаторидан ўрин олган. У театр труппаси орасида  хурматга эга бўлиб,  жамоада меҳнаткашлиги, ҳамкасбларига  ғамхўрлиги  билан ҳурмат қозониб келмоқда.