• Раҳматжон Қурбонов

    Олий тоифа актёр.

    1980  йил  туғилган.

    1998 йилдан Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида  ишлайди.

    2014 йил сентябридан  – 2016 йил сентябригача 103та спектаклда саҳнага чиққан.

    Бу даврда ижро этган роллари:

     “Сеҳрли дур”да – Дулин, “Заҳарли томчилар”да – Асрор,  “Маликани ким қутқаради”да – Кавбой “Шум бола”да – Миршаб, “Эски шаҳар болалари”да – Қоровул, “Адвокатлик осонми”да – Адвокат,  “Мушук ва сичқон”да – Чаққон.

    Раҳматжон Қурбонов ўзининг  фаолияти давомида турли жанрларда ранг-баранг образлар яратиб, театрнинг етакчи,  тажрибали санъаткорлари қаторидан ўрин олган. У театр труппаси орасида  хурматга эга бўлиб,  жамоада ўз ишига талабчанлиги, интизоми,  меҳнаткашлиги, ҳамкасбларига  ғамхўрлиги  билан ҳурмат қозониб келмоқда.