• Санжар Исломохунов

    1-тоифа актёр.

    1985 йил туғилган.

    2009 йилдан Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида  ишлайди.

    2014 йил сентябридан  – 2016 йил сентябригача 312та спектаклда саҳнага чиққан.

    Бу даврда ижро этган роллари:

    “Сеҳрли дур”да – Эртакчи, “Кутилмаган меҳмон”да – Қуён, “Маликани ким қутқаради”да – Самурай,  “Шум бола”да – Миршаб, “Кичкина Мук”да – Аскар, “Мушук ва сичқон”да – Эпчил, “Қовоқвойнинг саргузаштлари”да – Гармдори, “Оппоғой”да – Уятчанг, “Мадагаскар”да – Алекс, “Залолат”да – Жамол, “ Адвокатлик осонми”да – Абдужаббор, “Эски шаҳар болалари”да – Қоровул, “Ғароиб воқеа”да – Темир оила, “Қор маликаси”да – Буғу, “Ойпошшо”да – Чивин.

    Санжар Исломохунов ўзининг  фаолияти давомида турли жанрларда ранг-баранг образлар яратиб, театрнинг етакчи,  тажрибали санъаткорлари қаторидан ўрин олган. У театр труппаси орасида  хурматга эга бўлиб,  жамоада меҳнаткашлиги, ҳамкасбларига  ғамхўрлиги  билан ҳурмат қозониб келмоқда.