• Умидахон Нарбоева

    1- тоифали актёр.

    1986 йил  туғилган.

    2008, 2015 йилдан Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида  ишлайди.

    2015 йил сентябридан  – 2016 йил сентябригача 113та спектаклда саҳнага чиққан.

    Бу даврда ижро этган роллари:

    “Сеҳрли дур”да – Кўшни,  “Зумрад  ва Қиммат”да – Гул, “Умид дараҳти”да – Лола,    “Кичкина Мук”да – Мушук, “Заҳарли томчилар”да – Дилфуза, “Қор маликаси”да – Тролл, “Эски шаҳар болалари”да  – Она, “Шум бола”да –Масҳарабоз.

    Умидахон Нарбоева Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри труппасида ўзининг меҳнатсеварлиги, интизоми, ҳамкасбларига бўлган хурмати билан ажралиб туради. Жамоатчилик ишларида ҳам ҳамиша ташаббускорлик кўрсатиб, атрофдагиларга ғамҳўр бўлишга интилади. Актриса тинмай ўз устида ишлайдиган, изланувчан, фидокор мутахассисдир.