• Шаҳобиддин Фаёзов

    Олий тоифа актёр

    1986 йил  туғилган.

    2008 йилдан Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида  ишлайди.

    2014 йил сентябридан – 2016 йил сентябригача 275та спектаклда саҳнага чиққан.

    Бу даврда ижро этган роллари:

    “Сеҳрли дур”да – Қўшни, “Ақл ва Нафс”да – Нафс, “Заҳарли томчи”да – Салим, “Тўрт эгизак”да – Эгизак, “Маликани ким қутқаради”да – Кавбой, “Кичкина Мук”да – Мук, “Қор маликаси”да – Кай, “Ойпошшо”да – Чигиртка, “Шум бола”да – Омон, “Менинг ўрдакчам”да – Оле Лукойе, “Мадагасқар”да – Жулион, “Ғароиб воқеа”да – Ўт ўчирувчи, “Қовоқвойнинг саргузаштлари”да – Гармдори, “Залолат”да – Бахтиёр,

    Тук-тук”да – Хор.

    Шаҳобиддин Фаёзов ўзининг  фаолияти давомида турли жанрларда ранг-баранг образлар яратиб, театрнинг етакчи,  тажрибали санъаткорлари қаторидан ўрин олган. У театр труппаси орасида  хурматга эга бўлиб,  жамоада ўз ишига талабчанлиги, интизоми, меҳнаткашлиги, ҳамкасбларига  ғамхўрлиги  билан ҳурмат қозониб келмоқда.