• Науфалбек Сулаймонов

    2 – тоифали актёр.

    1986 йил  туғилган.

    2015 йилдан Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида  ишлайди.

    2015 йил сентябридан  – 2016 йил сентябригача 44та спектаклда саҳнага чиққан.

    Бу даврда ижро этган роллари:

    “Шум бола”да – Омон, “Залолат”да – Жамол, “Тук-тук…”да – Бўри, “Мадагаскар”да – Мартин.

     Науфалбек Сулаймонов Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри труппасида ўзининг меҳнатсеварлиги, интизоми, ҳамкасбларига бўлган хурмати билан ажралиб туради. Жамоатчилик ишларида ҳам ҳамиша ташаббускорлик кўрсатиб, атрофдагиларга ғамҳўр бўлишга интилади. Актёр тинмай ўз устида ишлайдиган, изланувчан, фидокор мутахассисдир.