Сардор Отабоев
Безовчи рассом.
1990 йил туғилган.
2015 йилдан Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида ишлайди.
2015 йил сентябридан – 2016 йил сентябригача қуюдаги спектаклларни саҳналаштиришда иштироқ этган:
“Оппоғой”, “Мадагаскар”, “Залолат”, “Эски шаҳар болалари”, “Шум бола” ва “Тук-тук, кто там?”.
Сардор Отабоев Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри труппасида ўзининг меҳнатсеварлиги, интизоми, ҳамкасбларига бўлган хурмати билан ажралиб туради. Жамоатчилик ишларида ҳам ҳамиша ташаббускорлик кўрсатиб, атрофдагиларга ғамҳўр бўлишга интилади. У тинмай ўз устида ишлайдиган, изланувчан, фидокор мутахассисдир.