• Ферузбек Ҳудойбердиев

    1-тоифали актёр .

    1986  йил  туғилган.

    2009 йилдан Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида  ишлайди.

    2014 йил сентябридан  – 2016 йил сентябригача 353та спектаклда саҳнага чиққан.

    Бу даврда ижро этган роллари:

    “Сеҳрли дур”да – Аскар,   “Ақл ва Нафс”да Далабой, “Кутилмаган меҳмон”да – Бўри, “Зумрад  ва Қиммат”да – Дарахт, “Заҳарли томчилар”да – Қамар,  “Маликани ким қутқаради”да – Антон,  “Кичкина Мук”да – Асқар, “Менинг дадам паҳлавон”да – Бўри, “Шум бола”да – Банги, “Ойпошшо”да – Суварак, “Мушук ва сичқон”да – Малла, “Менинг ўрдакчам”да – Турна, “Қовоқвойнинг саргузаштлари”да – Чигиртка, Оппоғой”да – Урушқоқ,  “Залолат”да – Ўқувчи, “Мадагаскар”да – Мартин, “Тук-тук…”да – Хор.    

    Ферузбек Ҳудойбердиев ўзининг  фаолияти давомида турли жанрларда ранг-баранг образлар яратиб, театрнинг  тажрибали санъаткорлари қаторидан ўрин олган. Унинг бир қатор яратган роллари мусиқа ва рақслари билан ажралиб туради У театр труппаси орасида  хурматга эга бўлиб,  жамоада меҳнаткашлиги, ҳамкасбларига  ғамхўрлиги  билан ҳурмат қозониб келмоқда.