Нафосат Позилова
1- тоифали актёр.
1976 йил туғилган.
1901 йилдан Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида ишлайди.
2014 йил сентябридан – 2016 йил сентябригача 217та спектаклда саҳнага чиққан.
Бу даврда ижро этган роллари:
“Сеҳрли дур”да – Табият маликаси, “Ақл ва Нафс”да Зайнаб, “Кутилмаган меҳмон”да – Қуёной, “Зумрад ва Қиммат”да – Зумрад, “Заҳарли томчилар”да – Дилфуза, “Мешполвон”да – Ойтумор, “Менинг дадам паҳлавон”да – Жўжа, “Қор маликаси”да – Герда, “Ойпошшо”да – Бурга, “Менинг ўрдакчам”да – Куркача, “Қовоқвойнинг саргузаштлари”да – Лавлаги, “Залолат”да – Нафиса, “Эски шаҳар болалари”да –Талаба, “Шум бола”да – Масхарабоз.
Нафосат Позилова Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри труппасида ўзининг меҳнатсеварлиги, интизоми, ҳамкасбларига бўлган хурмати билан ажралиб туради. Жамоатчилик ишларида ҳам ҳамиша ташаббускорлик кўрсатиб, атрофдагиларга ғамҳўр бўлишга интилади. Актриса тинмай ўз устида ишлайдиган, изланувчан, фидокор мутахассисдир