• Ўзбекистон Давлат Ёш томошабинлар театри ташқи кўриниши янгиланди

    Ўзбекистон Давлат Ёш томошабинлар театрининг ташқи кўринишидаги таъмирлаш ишлари якунланиб, яқин кунларда ички таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

    Таъмирлаш ишларидан сўнг театр кўриниши янада чиройли кўринишга эга бўлди.

    Театрни замонавий техника билан таъминланиши ва таъмирлаш ишлари – бу театр жамоаси ва “Дўстлар клуби”нинг ҳамкорликда олиб борган ишлари натижасидир. Театрнинг “Дўстлар клуби” таркиби Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ташкилотлари вакилларидан ташкил топган.