• Баҳодир Зокиров

    Зокиров Баҳодир Аминович 1966 йили Тошкент вилояти Бўка туманининг Пскент шаҳрида таваллуд топган. Олий маълумотни 1992 йили А.Қодирий номидаги Тошкент Давлат маданият институтида “оммавий байрамлар ташкилотчи-режиссёри” мутахассислиги бўйича А.М.Гринберг устахонасида олган.

    2006 йилдан бошлаб, бугунги кунгача Республика Ёш томошабинлар театрида мусиқий бўлимни бошқариб келмоқда. Театр спектаклларига ёзган мусиқий асарлари ўзининг хилма-хиллиги, миллий тусга эгалиги, драматургик асосга бирикканлиги билан спектаклнинг ғоясини ёритиб беришга ёрдам беради. Улар ўзининг соддалиги, самимийлиги, характерлиги ва бир бирига ўхшамаслиги билан ажралиб туради. Айнан Б.Зокировнинг мусиқий драматургияси туфайли, кўп спектакллар бадиий жиҳатдан анчайин ёрқин, маънодор, ифодалийроқ  ва маънодорлироқ бўлишга эга бўлганлар. Драматургик материалга ва режиссёр талабларига ўта маъсулият ва талабчанлик билан спектаклларни мусиқий безашда аранжировка ва мусиқий танловларни амалга оширади.

    Б.Зокиров артистлар билан вокал реперицияларини олиб бориб, спектаклларнинг инструментал ва вокал партияларини аъло даражада амалга оширади. Театрнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашиб, ўзининг зиёлийиги, таълим-тарбиявийлиги, виждонлийлиги билан жамоанинг муҳаббати ва ҳурматига сазовор бўлган. Нафақат профессионал масалалларда, балки кундалик ҳаётда ҳам доимо эътиборли ва куюнчакдир.

    РЁТТ дан ташқари Б.Зокиров бошқа театрларда, бу қаторда Ўзбек драма театри (собиқ А.Хидоятов номли драма театри), “Дийдор” театр-студияси, мусиқали комедия театри (Оперетта театри), Республика қўғирчоқ театрларида ҳам мувоффақият билан спектакллқрни мусиқий безаклаган.

    Театрда ишлаган даврида қуйидаги спектаклларга оригинал мусиқа басталанган:

    “Жони – дилим пишлоқ” Д.Урбан, режиссер А.Кудрявцев;

     «Орзулар кемаси», С. Козловнинг асари асосида, режиссер А. Кудрявцев.

    «Борса-Келмас», Д. Толкиен асосида, режиссер А. Кудрявцев.

    «Иқрор», Ю. Лермонтовнинг «Иблис» достони асосида, режиссер Е. Блинова.

    «Аламазон ва унинг пиёдоса», А. Обиджон асосида, режиссер А. Кудрявцев.

    «Ғаройиб воқеа», И. Чаброванинг ғояси асосида, муаллиф ва режиссер М. Искандарова.

    «Сехрли дур», хитой халқ эртаги асосида, режиссер Т. Махмудов.

    «Халфана», Г. Гуломнинг «Шум бола» қиссаси асосида, режиссер О. Салимов.

    «Қор маликаси», Г.Х. Андерсен асосида, режиссер А. Гамиров.

    «Қизил шапкача», Е. Шварц асосида, режиссер А. Алтынбеков.

     «Пашша-ойпошша», К. Чуковский, режиссер М. Искандарова.

    «Зумрад ва Киммат», узбек эртаги асосида, режиссер Б. Позилов.

    «Пиноккио», К. Коллоди, режиссер А. Гамиров.

    «Мешполвон», А. Обиджон асосида, режиссер Г. Мардонов.

    «Маликани ким қутқарадт», М. Войтышко, режиссер А. Гамиров.

    «Корбобонинг халоскори», муаллиф ва режиссер Ж. Тошходжаев.

    «Тузок», Э. Уринов ва Х. Расул, режиссер Г. Мардонов.

    «Акл ва Нафс», по . Абдугафуров асосида, режиссер М.Искандарова.

    «Мушук ва сичкон» Хислат асосида, режиссер М.Махаметов

    «Менинг ўрдакчам» Г.Х.Андерсеннинг “Жирканч ўрдакча”, режиссер М.Искандарова

    «Кичкина деманг бизни», В. Гауф асосидаги спектаклга аранжировкани бажарган, режиссер А. Гамиров

    Бошқа театрларда ҳам қуйидаги спектаклларга у бастакорлик ва аранжировкачилик қилган

     «Насретдиннинг саргузаштлари», Д. Юлдашева, режиссер Д. Юлдашева, Республика Қўғирчоқ театри;

    «Махтанчок қуён», Т. Рахмонбердиев, режиссерлар Ж. Арзиев ва А. Азларов ҳамда

     «Сехрли ойна», режиссер Н. Абдуллаева, Б. Юлдашевнинг «Дийдор» театр-студиясининг мактаби.

    «Шўҳ жин», Ф. Максудов, режиссер А. Кудрявцев, Мусиқали Комедия Театри (Оперетта).

    Шунингдек, режиссер Ф. Файзиевнинг «Водийлик келин-2»,  

    режиссер У. Шарметовнинг «Хатарли ўйин» бадиий фильмларида аранжировкачилик ва овозоператорлик қилган. «Сохибджамол» анимацион фильмда, режиссерлар А. Кидисюк ва А. Смагина, овозрежиссёри бўлиб ишлаган.