• “Ҳаваскорлик халқ театрлари республика фестивали”

    Маданият вазирлиги, Маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази   профессионал ва ҳаваскорлик халқ театрлари санъатини ҳар томонлама ривожлантириш, моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ислоҳотларда Ҳаваскорлик халқ театрлари ижодкорларининг фаол иштирокини таъминлаш, миллий ва умумбашарий қадриятларни тараннум этувчи бадиий-ғоявий баркамол саҳна асарларини яратишда кўмаклашиш мақсадида жорий йилнинг 5-6 апрель кунлари Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри билан  ҳамкорликда “Ҳаваскорлик халқ театрлари республика фестивали” бўлиб ўтади.

    Мазкур фестивалда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган 69 та ҳаваскорлик халқ театрларидан республика босқичига йўлланма олган 13 та ижодий жамоа иштирок этади.

    Фестивалда қатнашган ҳаваскорлик  халқ театр жамоалари ва ижодкорлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази ва бошқа тегишли ҳамкор ташкилотларнинг дипломлари ва совғалари билан тақдирланади.