Ферузбек Ҳудойбердиев
1-тоифали актёр .
1986 йил туғилган.
2009 йилдан Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида ишлайди.
2014 йил сентябридан – 2016 йил сентябригача 353та спектаклда саҳнага чиққан.
Бу даврда ижро этган роллари:
“Сеҳрли дур”да – Аскар, “Ақл ва Нафс”да Далабой, “Кутилмаган меҳмон”да – Бўри, “Зумрад ва Қиммат”да – Дарахт, “Заҳарли томчилар”да – Қамар, “Маликани ким қутқаради”да – Антон, “Кичкина Мук”да – Асқар, “Менинг дадам паҳлавон”да – Бўри, “Шум бола”да – Банги, “Ойпошшо”да – Суварак, “Мушук ва сичқон”да – Малла, “Менинг ўрдакчам”да – Турна, “Қовоқвойнинг саргузаштлари”да – Чигиртка, Оппоғой”да – Урушқоқ, “Залолат”да – Ўқувчи, “Мадагаскар”да – Мартин, “Тук-тук…”да – Хор.
Ферузбек Ҳудойбердиев ўзининг фаолияти давомида турли жанрларда ранг-баранг образлар яратиб, театрнинг тажрибали санъаткорлари қаторидан ўрин олган. Унинг бир қатор яратган роллари мусиқа ва рақслари билан ажралиб туради У театр труппаси орасида хурматга эга бўлиб, жамоада меҳнаткашлиги, ҳамкасбларига ғамхўрлиги билан ҳурмат қозониб келмоқда.