Бош режиссёр
Искандарова Малика Саидахмедовна
1973 йил туғилган.
2006 йилдан Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида ишлайди.
2014 йил сентябридан – 2016 йил сентябригача театр сахнасида сахналаштирилган спектакллар:
“Ғаройиб воқеа” (рус ва ўзбек тилларида), “Пашша-ойпошша”, “Жирканч ўрдакча” ва “Ақл ва нафс”.
Бадиий раҳбарлик қилган спектакллар: “Тук-тук, кто там?”, “Соҳибжамол ва Маҳлуқ”.
Малика Искандарова Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри труппасида ўзининг меҳнатсеварлиги, интизоми, ҳамкасбларига бўлган хурмати билан ажралиб туради. 2015 йилда ташкил этилган ва ҳар йили мунтазам ўтказилиб келинаётган театрлар ва санъат олийгоҳлари аро «Актёр ижодида рақс санъати» кўрик-фестивалининг асосичиларидан бири ва бош режиссёри.
Малика Искандарова театрда ташкил этиладиган “Бенифис”, “Байрам концертлари” ва ижодий кечларининг ташкилотчиси ва режиссёри. Бутун ижодий фаолияти давомида М.Искандарова ўз зиммасига юклатилган вазифаларини аъло даражада бажариб, ўз ишининг мутаҳасиси сифатида, ўзига талабчан ва эътиқодинининг кучи билан жамоани ўз ортидан эргаштириш қобилиятига ҳам эгадир.