Евгения Бисерова
Бош рассом.
1985 йил туғилган.
2009 йилдан Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида ишлайди.
2014 йил сентябридан – 2016 йил сентябригача рассом сифатида саҳналаштирган спектакллари:
“Ғароиб воқеа”, “Кичкина Мук”, “Ойпошшо”, “Умид дараҳти”, “Маликани ким қутқаради”, “Қовоқвойнинг саргузаштлари”, “Оппоғой”, “Эски шаҳар болалари” , “Соҳибжамол ва маҳлуқ”, “Оловуддиннинг сеҳрли чироғи”.
Евгения Бисерова бундан ташқари, бир қатор спекталларда костюмларни яратиш бўйича рассомлик қилиб келмоқда. Театр фоэсида мунтазам равишда ўтказилиб келинадиган турли мавзулардаги фото кўргазмаларни ташкил қилишда фаоллик кўрсатмоқда. ЎДЁТТда ўтказилиб келинаётган “Актёр ижодида рақс санъти” Республика кўрик-фестивалининг доимий ташкилитчиларидан биридир.
Евгения Бисерова Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри труппасида ўзининг меҳнатсеварлиги, интизоми, ҳамкасбларига бўлган хурмати билан ажралиб туради. Жамоатчилик ишларида ҳам ҳамиша ташаббускорлик кўрсатиб, атрофдагиларга ғамҳўр бўлишга интилади. У тинмай ўз устида ишлайдиган, изланувчан, фидокор мутахассисдир.