• Барот Хасанов

    Бадиий саҳналаштириш бўлими бошлиғи.

    1987  йил  туғилган.

    2011  йилдан Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида  ишлайди.

    2016  йилдан Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида Бадиий саҳналаштириш бўлими бошлиғи лавозимида   ишлайди.

    2014 йил сентябридан  – 2016 йил сентябригача 233та спектаклда саҳнага чиққан.

    Бу даврда ижро этган роллари:

    “Мадагаскар”да – Болакай, “Умид дарахти”да  – Элёрнинг ёшлиги, “Шум бола”да – Қоравой, “Кутилмаган меҳмон”да – Қўзичоқ, “Кичкина Мук”да – Мук,  “Ойпошша”да – Суварака,   “Менинг дадам пахлавон”да  – Жўжа, “Менинг ўрдакчам” да – Ўрдакча,  “Қоқоқвойнинг саргузаштлари” –  Сармисоқпиёз, “Оппоғой”да – Соддадил, “Эски шаҳар болалари”да  – Бола.

    Барот  Хасанов теарда  Бадиий саҳналаштириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаш жараёнида  ўзининг ташуббускорлиги, интизоми ва раҳбарият томонидан топширилган барча вазифаларни ўз вақтида бажариб келмоқда.

    Актёр сифатида, ўзининг  фаолияти давомида турли жанрларда ранг-баранг образлар яратиб, театр труппаси орасида  хурматга эга бўлиб,  жамоада ўз ишига талабчанлиги, интизоми,  меҳнаткашлиги, ҳамкасбларига  ғамхўрлиги  билан ҳурмат қозониб келмоқда. Шу билан бирга жамоат ишларида ҳам ташаббускорлик кўрсатишини эътироф этиш лозим.