“Оловуддиннинг сеҳрли чироғи”
Инсценировка муаллифи ва
Сахналаштирувчи режиссёр – Шерзод Аҳмедов
Сахналаштирувчи рассом – Евгения Бисерова
Бастакор – Баходир Зокиров
Машҳур араб эртакларидан бири бўлган “Оловуддиннинг сеҳрли чироғи” мотивлари бўйича саҳналаштирилган бу спектаклда – мусиқа, рақс ва қўшиқларга кенг ўрин берилган бўлиб, декорациялар ва саҳна безаклари ўрнида замонавий технологиялардан фойдаланилган.
Камбағал оиладан бўлган ёш йигит – Оловуддин, Мағриблик сеҳргарнинг ёвуз ниятига қарши курашиб, охир-оқибат Оловуддин турли қийинчилаларни енгиб Малика Будурга бўлган севгисига эришиб, ўз бахтига етишади. Бу курашда унга “Сеҳрли чироғ”нинг қули бўлган Жин яқиндан ёрдам беради.
Спектакль 80 дақиқа давом этади.