Театр 1929 йил 21 майда рус ёш томошабинлар театри қошида ташкил топган ва 1967 йилгача биргаликда фаолият кўрсатган.
1967 йил 13 майда ҳукуматнинг қарори билан ўзбек ва рус труппалари ажралиб алоҳида театрлар сифатида фаолият кўрсатишади ва Ўзбек давлат ёш томошабинлар театри деб номланади.
Театрга 1943 йили Йўлдош Охунбобоев номи берилган. 2006 йилдан Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри ёш томашабинлар театри деб юритилади.
Театрнинг ижодий фаолияти: Ўзбек ёш томошабинлар театри ташкилотчиси Семен Эьтен, шунингдек Нурхон Ишмуҳаммедов, Афандихон Исмоилов бўлганлар. Ўзбек ёш томошабинлар театри тўлиқ ташкил қилинишига режиссёр Етим Бобожонов ва рассом Шоназар Шораҳимовлар катта ҳисса қўшганлар.
Театрнинг дастлабки ижодий жамоасини Д.Тожиев, М.Жўраев, Н.Одилова, А.Одилов, К.Мовлонов, Ш.Тамкин, С.Тилла, Т.Аҳмедовлар ташкил қилишган.
Дастлабки саҳналаштирилган спектакллар: Л.Сайфуллинанинг “Сув ва қон”, С.Шербаковнинг “Бешлар”, И.Акбаровнинг “Кураш боласи”, А.Исмоиловнинг “Қутқариш” асарлари бўлган. Театр даставвал ўз спектаклларини мактаб ва интернатлар, болалар боғчалари ва ўқувчилар оромгоҳларида намойиш қилиб келган. 1930 йилда театр жамоаси биринчи бор Бухоро ва Фарғона водийси бўйлаб катта гастролга чиқган.
30 йиллар охирларида театр жамоасига Тошкент театр техникуми битирувчилари: А.Дўстхўжаев, Т.Тўлахўжаев, У.Раҳмонов, О.Толипов, Т.Сачакова, С.Боязитова, М.Ҳамидова, М.Юлдашева, Ю.Ағзамов, Т.Ниёзовлар қўшиладилар. Театр бош режиссёри Жавод Обидов, бош рассом Б.В.Челли эдилар.
50-60 йилларда Ўзбек ёш томошабинлар театри эртак жанрида бир неча спектакллар саҳналаштириб, катта ютуқларга эришади. Халқ эртаклари асосида А.Бобожоновнинг “Ойгул ва Бахтиёр”, И.Аҳмедов ва О.Толиповнинг “Сирли сандиқ” замонавий мавзулардаги эртак тилига кўчирилган П.Мўминнинг “Қовоқвой ва Чаноқвой”, “Суқатой ва Конфетвой”, И.Аҳмедовни “Куч меҳнатда” асарлари театрга шуҳрат келтиради.
70-80 йилларда театр ижодий ҳаётида кекса ва ёш ижодий кучларни бирлашуви ўз натижаларини кўрсатади. Бу даврда театр саҳнасига ёш актёрлар Х.Садиев, Л.Саъдуллаев, Г.Саъдуллаева, Б.Нишонов, И.Абдуллаев, А.Жўрабоевлар кириб келишади.
90-йилар бошида Т.Муҳиддининг “Адашганлар”, Ш.Бошбековнинг “Эски жўва гаврошлари” спектакллари Ўрта Осиё Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри лари театрлари фестивалида II даражали диплом билан тақдирланади.
Ўзбек ёш томошабинлар театрига 1993 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Давлат мукофоти совриндори, режиссёр Олимжон Салимов бадиий раҳбар этиб тайинланди.
Кейинги йиллар давомида режиссёрлар В.Умаров, А.Хўжақулиев, Х.Маҳмудова, Г.Нажидова, Т.Исроилов, А.Кудрявцев, рассомлар Н.Глубокина, М.Иваняц, Бердиқули Амансэхатов, Ф.Газизовлар томонидан “Ёввойи мушук”, “Дарбадар Ғариб”, “Алпомиш”, “Минг бир кеча”, “Шум бола”, “Сеҳрланган шахзода”, “Сичуанлик меҳрибон”, “Чўп қўғирчоқ”, “Алихўжа-Хўжаали”, “Дискотека”, “Сеҳрли дур”, “Тўрт эгизак” сингари турли ёшдагилар учун мўлжалланган спектакллар саҳналаштирилди.
Театр ижодий юксалишда театр бадиий раҳбари О.Салимов саҳналаштирган спектакллар “От йиғлаган томонда”, “Учар табиб”, “Боз масхарабоз”, “Адвакатлик осонми?”, “Турна патлари”, “Икки мўъжиза”, “PIC-NIC” (“Дала сайли”) алоҳида аҳамиятга эга.
Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри ёш томошабинлар театрининг 80 йиллик фаолияти давомида бир неча бор чет эл сафарларига чиқиб, Халқаро фестивалларда қатнашди.
2001 йили “Боз масхарабоз” спектакли билан Германиядаги Халқаро театр фестивалида, 2002 йили ва 2003 йилда Миср Араб Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри сининг Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтган Эксперементал театрлар Халқаро фестивалида “Боз масхарабоз” ва “Турна патлари” спектакллари билан муваффақиятли иштирок этди.
2003 йилда Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё театрлари “Наврўз-2003” Халқаро фестивалида “Турна патлари” спектакли фестивал бош совринига сазовор бўлди.
Ўзбекистон Мустакиллигининг дастлабки йилларидан бошлаб Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри репертуари миллатимизнинг умид ва орзуларини ифодалувчи халк эртак ва достонлари, ўзбек адибларининг болалар учун ёзилган энг сара асарлари, жаҳон мумтоз адабиётининг энг дурдона асарлари асосида саҳналаштирилган спектакллар билан бойитилиб борилди.
Ўзбекистон Давлат Ёш Томошабинлар Театри Ёш томошабинлар театрига 1993 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Санъат арбоби. Давлат мукофоти совриндори Олимжон Салимов бадиий раҳбар килиб тайинланди. О.Салимов театр ижолий йўналишига мутлақо янги замонавий шакл ва ифода воситаларини жорий қилишга эришди. Театрга илғор фикрловчи режиссёрлар ва рассомларни таклиф қилиб, театр спектаклларни жаҳон миқиёсига олиб чикди.
Кейинги ўн йил давомида ЎДЁТТда режиссёрлар: В.Умаров, А.Хўжакулиев, Х.Маҳмудова, Г.Нажидова, Т.Исроилов, А.Кудрявцев, рассомлар Н.Глубокина, М.Иванян, Бердикули Амансихатов, Ф.Газизовалар: «Ёввойи мушук», «Дарбадар Ғариб», «Алпомиш», «Минг бер кеча», «Шум бола», «Сеҳрланган шаҳзода», «Сичуанлик меҳрибон», «Чўп кўғирчоқ» сингари янгича фикр, янгича ифода воситалари асосида турли ёшдаги болалар учун мўлжалланган спектакллар саҳналаштирилади.
Театр ижодий юксалишида, кейинги йиллар ичида саҳналаштирилган спектакллари орасида, театр бадиий раҳбари О.Салимов саҳналаштирган «От йиғлаган томонда», «Учар табиб», «Боз масхарабоз», «Адвокатлик осонми?», «Турна патлари», «Икки мўъжиза», «PIC-NIC» (Дала сайли), «Дискотека» спектакллар алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, театрнинг кўркига кўрк қўшган.
Бу спектакллар билан театр нафақат Ўзбекистонда, балки Германия, Мисир Араб Ўзбекистон Давлат Ёш Томошабинлар Театриси, Тожикистон, Қирғисистон, Қозоғистон Ўзбекистон Давлат Ёш Томошабинлар Театри ларида ўтказилган катта халқаро театр фестивалларида ва ўнлаб бошқа халқаро театр анжуманларида қатнашиб нуфузли совринларига сазовор бўлади.
Испан драматурги Ф.Аррабалнинг «PIC-NIC» (Дала сайли) спектакли «Театр уруш ва терроризмга қарши» лойиҳаси бўйича, Марказий Осиёдаги энг илғор театрлар билан ҳамкорликда саҳналаштирилиб, Ош (Қирғизистон), Хўжанд (Тожикистон), Шимкент (Қозоғистон) шаҳарларида кўрсатилди. Спектаклда қозоқ актрисаси Нургайша Ибадилдаева, қирғиз актёри Режаббой Тожибоев, тожик актёри Ҳакимжон Аҳмедовлар ўзбек актёрлари билан бирга ижро этдилар.
2005- йили ЎДЁТТи собиқ Билимлар Уйи биносига кўчиб, янгитдан кашф қилган ўзининг иҳчамгина, жажжи саҳнасида ижод юритишга муяссар бўлди. Шу пайтдан бошлаб театрнинг спектакллар силсиласини Тожикистоннинг таниқли режиссёри Барзу Абдураззоқов томонидан саҳналаштирилган Ж.Б.Мольернинг «Скапеннинг найранглари» комедияси асосида «Абдунинг найранглари», Д.Урбаннинг «Жони-дилим пишлоқ!», қайта саҳналаштирилган А.Авлонийнинг «Адвокатлик осонми?», Т.Маликнинг қиссаси асосида «Заҳарли томчилар», Ш.Бошбековнинг «Али хўжа – Хўжа али» (Ж.-Б.Мольернинг «Учар табиб» фарси асосида), Ш.Ризаевнинг «Дискотека», Ж.Толкиеннинг «Борса – келмас…» мюзикли Анвар Обиджон асари асосида «Аламазон ва унинг пиёдаси», М.Искандарованинг «Ғаройиб воқеа» (рус тилида), хитой халқ эртаги асосида «Сеҳрли дур», Ғофур Ғуломнинг «Шум бола» қиссаси асосида «Ҳалфана», Х.Х.Андерсеннинг «Қор маликаси», П.Панчеснинг «Тўрт эгизак», ўзбек халқ эртаги асосида «Зумрад ва Қиммат» спектакллари бойитиб келмоқдалар. Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри Ёш томошабинлар тетари ўзининг сўнги фаолиятида даврида 2015, 2016 йиларда театрлар аро илк бора “Актёр ижодида рақс маҳорати” Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри I- II кўрик фестивалларини ташкил қилди ва муваффақиятли ўтказди.
Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри Ёш томошабинлар театри келажакда хам ёш томошабинларни қалбини ром қиладиган, юксак бадиий спектакллар сахналаштириб, болалар қалбида ватанига мухаббат, элига меҳр ришталарини уйғотишда бел боғлаб мехнат қилмоқда.