• Абдумаъруф Қодиров

    Ўзбекистонда Республикасида  ҳизмат кўрстган артист. Етакчи саҳна устаси 

    1961 йил  туғилган.

    1978 йилдан Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида  ишлайди.

    2014 йил сентябридан  – 2016 йил сентябригача 106та спектаклда саҳнага чиққан.

    48 марта томошабинлар билан бўлган учрашувларда иштирок этган.

     Бу даврда ижро этган роллари:

     “Шум бола”да – Сари бой,  “Умид дараҳти”да – Ота, “Заҳарли томчилар”да  – Муаллиф,  “Мушук ва сичқон”да – Ота сичқон, “Кичкина Мук”да – Султон, “Менинг ўрдакчам”да – Хинду ҳўроз.

    Абдумаъруф Қодиров мактабни тугатиши биланоқ 17 ёшидан театрда ҳизмат кўрсатиб келмоқда. Ўзининг театрдаги фаолияти давомида ҳар томонлама ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келмоқда. Ҳозирги кунга келиб, А. Қодиров театрнинг етакчи,  тажрибали санъаткорлари қаторидан ўрин олган. Аксарият спектаклларда, катта ва кичик ролларни юқори савияда  ижро этиб келмоқда. У театр труппаси орасида  хурматга эга, барча ёш актёрлар у билан ижод масалаалрида  маслаҳатла шиб келишади. А. Қодиров жамоа орасида ўз ишига талабчанлиги, интизоми,  меҳнаткашлиги, жамао аъзоларига жонкуярликлиги ва ғамхўрлиги  билан ҳурмат қозониб, театр ёшларига ибрат бўлиб келмоқда.

    А. Қодиров шаҳар ва туманларда  меҳнаткашлар, талабалар билан ўтказилиб келинадиган маънавий-маърифий учрашувларда фаол иштирок этиб келади.