Шерзод Ахмедов
Олий тоифа актёр.
1983 йил туғилган.
2001, 2014 йилдан Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида ишлайди.
2014 йил сентябридан – 2016 йил сентябригача 152та спектаклда саҳнага чиққан.
Бу даврда ижро этган роллари:
“Сеҳрли дур”да – Дулик, “Залолат”да – Шерзод, “Ғароиб воқеа”да – Бола, “Мадагасқар”да – Алекс, “Маликани ким қутқаради”да – Холопуша,
“Шус бола”да Султон ўғри, “Қор маликаси”да – Троль буғу.
Шерзод Ахмедов ўзининг фаолияти давомида турли жанрларда ранг-баранг образлар яратиб, театрнинг олий тоифа актёрига муносиб кўрилган. Унинг режиссурага қизиқиши ҳам, аста – секин янги асарларни пайдо бўлишига олиб келмоқда. У театр труппаси орасида хурматга эга бўлиб, жамоада ўз ишига талабчанлиги, интизоми, меҳнаткашлиги, ҳамкасбларига ғамхўрлиги билан ҳурмат қозониб келмоқда. Унинг кинода дубляж соҳасидаги фаолияти ҳям эътиборга лоиқ. Шу билан бирга жамоат ишларида ҳам ташаббускорлик кўрсатишини эътироф этиш лозим.