• Бахтиёр Турғунов

    1-тоифали актёр.

    1986  йил  туғилган.

    2011 йилдан Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида  ишлайди.

    2014 йил сентябридан – 2016 йил сентябригача 142та спектаклда саҳнага чиққан.

    Бу даврда ижро этган роллари:

     “Сеҳрли дур”да – Шиндей,  “Кутилмаган меҳмон”да – Мушук, “ЗМаликани ким қутқаради”да – Самурай, “Ойпошшо”да – Суварак, “Қор маликаси”да Троль, “Мушук ва сичқон”да – Жинқарча, “Менинг ўрдакчам”да – Куркача, “Қовоқвойнинг саргузаштлари”да – Қовоқвой, “Оппоғой”да – Қувноқвой, “Мадагаскар”да – Алекс.

    Бахтиёр Турғунов ўзининг фаолияти давомида турли жанрларда ранг-баранг образлар яратиб, театрнинг тажрибали санъаткорлари қаторидан ўрин олган. У театр труппаси орасида  хурматга эга бўлиб, жамоада меҳнаткашлиги, ҳамкасбларига  ғамхўрлиги  билан ҳурмат қозониб келмоқда.