Дилнавоз Ахмедова
1-тоифали актёр.
1986 йил туғилган.
2009 йилдан Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида ишлайди.
2014 йил сентябридан – 2016 йил сентябригача 223та спектаклда саҳнага чиққан.
Бу даврда ижро этган роллари:
“Зумрад ва қиммат”да – Гул, “Кичкина Мук”да – Мушук, “Ойпошшо”да – Капалак, “Менинг ўрдакчам”да – Ўрдакча, “Оппоғой”да – Қиролича, “Қовоқвойнинг саргузаштлари”да – Дала малика, “Мадагакар”да – Глория.
Дилнавоз Ахмедова Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри труппасида ўзининг актёрлик фаолиятини бошлаган ва ҳозиргача тинимсиз ўз касбига хурмат билан муносабатда бўлиб келмоқда. У ўзининг меҳнатсеварлиги, интизоми, ҳамкасбларига бўлган хурмати билан ажралиб туради. Жамоатчилик ишларида ҳам ҳамиша ташаббускорлик кўрсатиб, атрофдагиларга ғамҳўр бўлишга интилади. Актриса тинмай ўз устида ишлайдиган, изланувчан, фидокор мутахассисдир.