Наргиза Рустамова
Олий тоифа актёр.
1985 йил туғилган.
2008 йилдан Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида ишлайди.
2014 йил сентябридан – 2016 йил сентябригача 381та спектаклда саҳнага чиққан.
Бу даврда ижро этган роллари:
“Сеҳрли дур”да – Қўшни, “Зумрад ва қиммат”да – Қиммат, “Умид дараҳти”да – Лола, “Маликани ким қутқаради”да – Малика, “Шум бола”да –Масҳарабоз, “Кичкина Мук”да – Мушук, “Қор маликаси”да – Троль, “Ойпошшо”да – Бол ари, “Ғариб воқеа”да – Она, “Менинг ўрдакчам”да – Товуқ, “Қовоқвойнинг саргузаштлари”да – Ўргимчак, “Оппоғой”да – Қиролича, “Мадагаскар”да – Глория.
Наргиза Рустамова Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри труппасида ўзининг меҳнатсеварлиги, интизоми, ҳамкасбларига бўлган хурмати билан ажралиб туради. Жамоатчилик ишларида ҳам ҳамиша ташаббускорлик кўрсатиб, атрофдагиларга ғамҳўр бўлишга интилади. Актриса тинмай ўз устида ишлайдиган, изланувчан, фидокор мутахассисдир.