Асқар Ҳикматов
2 – тоифали актёр.
1987 йил туғилган.
2014 йилдан Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида ишлайди.
2014 йил сентябридан – 2016 йил сентябригача 32та спектаклда саҳнага чиққан.
47 марта томошабинлар билан бўлган учрашувларда иштирок этган.
Бу даврда ижро этган роллари:
“Мадагаскар”да – Болакай, “Шум бола”да – Шум бола, “Қовоқвойнинг саргузаштлари”да – Сармисоқпиёз.
Асқар Ҳикматов Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри труппасида яқиндан иш бошлаганига қарамай ўзининг меҳнатсеварлиги, ҳамкасбларига бўлган хурмати билан ажралиб туради. Жамоатчилик ишларида ҳам ҳамиша ташаббускорлик кўрсатиб, атрофдагиларга ғамҳўр бўлишга интилади. Актер тинмай ўз устида ишлайдиган, изланувчан, фидокор мутахассисдир