Ҳаким Ҳалилов
1 – тоифали актёр.
1977 йил туғилган.
2004, 2014 йилдан Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида ишлайди.
2014 йил сентябридан – 2016 йил сентябригача 127та спектаклда саҳнага чиққан.
Бу даврда ижро этган роллари:
“Сеҳрли дур”да – Қўшни, “Заҳарли томчилар”да – Зокир, “Қор маликаси”да – Буғу, “Залолат”да – Шайх , “Шум бола”да – Қария, Банги, “Адвокатлик осонми”да – Тожик.
Ҳаким Ҳалилов ўзининг фаолияти давомида турли жанрларда ранг-баранг образлар яратиб, театрнинг етакчи, тажрибали санъаткорлари қаторидан ўрин олган. У театр труппаси орасида хурматга эга бўлиб, жамоада ўз ишига талабчанлиги, интизоми, меҳнаткашлиги, ҳамкасбларига ғамхўрлиги билан ҳурмат қозониб келмоқда.