Шавкат Исроилов
1- тоифали актёр.
1988 йил туғилган.
2013 йилдан Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида ишлайди.
2014 йил сентябридан – 2016 йил сентябригача 260та спектаклда саҳнага чиққан.
Бу даврда ижро этган роллари:
“Сеҳрли дур”да – Қўшни, “Зумрад ва Қиммат”да – Дарахт, “Шум бола”да – Лўли, “Менинг ўрдакчам”да – Курка, “Заҳарли томчилар”да – Ўқитувчи, “Қовоқвойнинг саргузаштлари”да – Қовун, “Залолат”да – Терговчи, “Мадагаскар”да – Мелген, “Эски шаҳар болалари”да – Расул.
Шавкат Исроилов Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри труппасида ўзининг меҳнатсеварлиги, интизоми, ҳамкасбларига бўлган хурмати билан ажралиб туради. Жамоатчилик ишларида ҳам ҳамиша ташаббускорлик кўрсатиб, атрофдагиларга ғамҳўр бўлишга интилади. Актёр тинмай ўз устида ишлайдиган, изланувчан, фидокор мутахассисдир.