• Шахноза Султонова

    1- тоифали актёр.

    1979 йил  туғилган.

    1996, 2010 йилдан Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида  ишлайди.

    2014 йил сентябридан  – 2016 йил сентябригача 190та спектаклда саҳнага чиққан.

    Бу даврда ижро этган роллари:

    “Сеҳрли дур”да – Қўшни,  “Ақл ва Нафс”да Қиз, “Зумрад  ва Қиммат”да – Гул, “Қор маликаси”да – Троль, “Ғароиб воқеа”да – Ақилли,  “Ойпошшо”да – Бол ари, “Мешполвон”да – Қиз,  “Мушук ва сичқон”да – Мушук, “Менинг ўрдакчам”да – Мушук, “Залолат”да – Нигора, “Тук-тук…”да – Хор, “Шум бола”да – Масхарабоз,  “Эски шаҳар болалари”да  – Она.

    Шахноза Султонова Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри труппасида ўзининг меҳнатсеварлиги, интизоми, ҳамкасбларига бўлган хурмати билан ажралиб туради. Жамоатчилик ишларида ҳам ҳамиша ташаббускорлик кўрсатиб, атрофдагиларга ғамҳўр бўлишга интилади. Актриса тинмай ўз устида ишлайдиган, изланувчан, фидокор мутахассисдир.