Абдувайит Сариков
1 – тоифали актёр.
1977 йил туғилган.
2004, 2014 йилдан Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида ишлайди.
2014 йил сентябридан – 2016 йил сентябригача 113та спектаклда саҳнага чиққан.
18 марта томошабинлар билан бўлган учрашувларда иштирок этган.
Бу даврда ижро этган роллари:
“Сеҳрли дур”да – Қўшни, “Заҳарли томчилар”да – Зокир, “Умид дараҳти”да – Қосимжон, “Маликани ким қутқаради”да – Самурай, “Қор маликаси”да – Буғу, “Ойпошшо”да – Чивин, “Шум бола”да – Қария, Банги, “Адвокатлик осонми”да – Тожик.
Абдувайит Сариков ўзининг фаолияти давомида турли жанрларда ранг-баранг образлар яратиб, театрнинг етакчи, тажрибали санъаткорлари қаторидан ўрин олган. У театр труппаси орасида хурматга эга бўлиб, жамоада ўз ишига талабчанлиги, интизоми, меҳнаткашлиги, ҳамкасбларига ғамхўрлиги билан ҳурмат қозониб келмоқда.