Дилмурод Носиров
1-тоифали актёр.
1990 йил туғилган.
2013 йилдан Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида ишлайди.
2014 йил сентябридан – 2016 йил сентябригача 270та спектаклда саҳнага чиққан.
Бу даврда ижро этган роллари:
“Сеҳрли дур”да – Қўшни, “Заҳарли томчилар”да – Ўқувчи, “Ойпошшо”да – Чивин , “Менинг ўрдакчам”да – Турна, “Қовоқвойнинг саргузаштлари”да – Чигиртка, “Оппоғой”да – Соқчи, “Залолат”да – Талаба, “Тук-тук!!! Кто там?!”да Беня, “Мадагаскар”да – Мартин, “Эски шаҳар болалари”да – Одил.
Дилмурод Носиров ўзининг фаолияти давомида турли жанрларда ранг-баранг образлар яратиб, театрнинг тажрибали санъаткорлари қаторидан ўрин олган. У театр труппаси орасида хурматга эга бўлиб, жамоада меҳнаткашлиги, ҳамкасбларига ғамхўрлиги билан ҳурмат қозониб келмоқда.