Раҳматжон Қурбонов
Олий тоифа актёр.
1980 йил туғилган.
1998 йилдан Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида ишлайди.
2014 йил сентябридан – 2016 йил сентябригача 103та спектаклда саҳнага чиққан.
Бу даврда ижро этган роллари:
“Сеҳрли дур”да – Дулин, “Заҳарли томчилар”да – Асрор, “Маликани ким қутқаради”да – Кавбой, “Шум бола”да – Миршаб, “Эски шаҳар болалари”да – Қоровул, “Адвокатлик осонми”да – Адвокат, “Мушук ва сичқон”да – Чаққон.
Раҳматжон Қурбонов ўзининг фаолияти давомида турли жанрларда ранг-баранг образлар яратиб, театрнинг етакчи, тажрибали санъаткорлари қаторидан ўрин олган. У театр труппаси орасида хурматга эга бўлиб, жамоада ўз ишига талабчанлиги, интизоми, меҳнаткашлиги, ҳамкасбларига ғамхўрлиги билан ҳурмат қозониб келмоқда.