Санжар Исломохунов
1-тоифа актёр.
1985 йил туғилган.
2009 йилдан Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида ишлайди.
2014 йил сентябридан – 2016 йил сентябригача 312та спектаклда саҳнага чиққан.
Бу даврда ижро этган роллари:
“Сеҳрли дур”да – Эртакчи, “Кутилмаган меҳмон”да – Қуён, “Маликани ким қутқаради”да – Самурай, “Шум бола”да – Миршаб, “Кичкина Мук”да – Аскар, “Мушук ва сичқон”да – Эпчил, “Қовоқвойнинг саргузаштлари”да – Гармдори, “Оппоғой”да – Уятчанг, “Мадагаскар”да – Алекс, “Залолат”да – Жамол, “ Адвокатлик осонми”да – Абдужаббор, “Эски шаҳар болалари”да – Қоровул, “Ғароиб воқеа”да – Темир оила, “Қор маликаси”да – Буғу, “Ойпошшо”да – Чивин.
Санжар Исломохунов ўзининг фаолияти давомида турли жанрларда ранг-баранг образлар яратиб, театрнинг етакчи, тажрибали санъаткорлари қаторидан ўрин олган. У театр труппаси орасида хурматга эга бўлиб, жамоада меҳнаткашлиги, ҳамкасбларига ғамхўрлиги билан ҳурмат қозониб келмоқда.