Зайнура Нигматова
1-тоифали актёр.
1988 йил туғилган.
2012 йилдан Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида ишлайди.
2014 йил сентябридан – 2016 йил сентябригача 123та спектаклда саҳнага чиққан.
Бу даврда ижро этган роллари:
“Кутилмаган меҳмон”да – Қуён, “Шум бола”да – Масхарабоз, “Эски шаҳар болалари”да – Қизбола, “Умид дарахти”да – Фарида, “Маликани ким қутқаради”да – Малика, “Залолат”да– Талаба, “Зумрад ва қиммат”да – Гул.
Заунура Нигматова Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри труппасида ўзининг актёрлик фаолиятини бошлаган ва ҳозиргача тинимсиз ўз касбига хурмат билан муносабатда бўлиб келмоқда. У ўзининг меҳнатсеварлиги, интизоми, ҳамкасбларига бўлган хурмати билан ажралиб туради. Жамоатчилик ишларида ҳам ҳамиша ташаббускорлик кўрсатиб, атрофдагиларга ғамҳўр бўлишга интилади. Актриса тинмай ўз устида ишлайдиган, изланувчан, фидокор мутахассисдир.