• Зайнура  Нигматова

    1-тоифали  актёр.

    1988 йил  туғилган.

    2012 йилдан Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида  ишлайди.

    2014 йил сентябридан  – 2016 йил сентябригача 123та спектаклда саҳнага чиққан.

    Бу даврда ижро этган роллари:

    “Кутилмаган меҳмон”да – Қуён,  “Шум бола”да – Масхарабоз, “Эски шаҳар болалари”да  – Қизбола,  “Умид дарахти”да   Фарида, “Маликани ким қутқаради”да – Малика, “Залолат”да– Талаба, “Зумрад  ва қиммат”да – Гул.  

    Заунура  Нигматова Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри труппасида ўзининг актёрлик фаолиятини бошлаган ва ҳозиргача тинимсиз ўз касбига хурмат билан муносабатда бўлиб келмоқда. У ўзининг меҳнатсеварлиги, интизоми, ҳамкасбларига бўлган хурмати билан ажралиб туради. Жамоатчилик ишларида ҳам ҳамиша ташаббускорлик кўрсатиб, атрофдагиларга ғамҳўр бўлишга интилади. Актриса тинмай ўз устида ишлайдиган, изланувчан, фидокор мутахассисдир.