• ASSITEJ Asia Meeting 2019 Uzbekistan

    Халқаро болалар ва ёшлар театрлари ассоцияцияси   –  АССИТЕЖга 2018 йил   Ўзбекистон  давлат ёш томошабинлар театри негизида   АССИТЕЖ ЎЗБЕКИСТОН номи билан мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган  барча  болалар театрлари аъзо бўлишди. Анъанага кўра ташкилотга янги аъзо бўлган мамлакат  навбатдаги йиғилишни ўз давлатида ўтказади. Бу йиғилишда спекаткллар намоиши,  уларни мухокамаси ва  болалар театри олдида вужудга келган долзарб муаммоларни хал қилиш учун  семинарлар, суҳбатлар ва  ўтказилади.

     Бу конференция жараёнида  ЎДЁТТ, Ўзбекистон давлат ёшлар театри (ЎДЁТ) ва Ўзбекистон давлат қўғирчоқ театри (ЎДҚТ)томонида 5 та спектакл намоиш этилади. Конференциянинг асосий мавзуси “Болалар спектакларида томошабинларнинг  ёшларини чегаралаш критериялари” бўлиб, иштирокчилар томонидан бу муаммо кенг мухокама этилиб ва қарор қабул қилинади.

    “АССИТЕЖ ЎЗБЕКИСТОН” – раҳбари Зульфия Ҳамараева:

    ЎДЁТТ бу йил ўзининг қутлуғ 90 йиллигини  “АССИТЕЖ – ОСИЁ 2019” конференцияси билан бир вақтда нишонланиши биз учун катта қувонч улашиши билан бирга, маъсулият ҳам  касб этади. Бу йиғилиш Ўзбекистон болалар театрлари учун тарихий воқеа бўлиб, яқин келажакда халқаро муносабатларни ривожланишига, турли фестиваль ва  анжуманларда фаол иштирок этишга қулай имкониятлар яратади. Умид қиламизки бу дўстона муносабатлар узоқ вақт давом этади. Биз барча  иштирокчиларга “Ҳуш келибсиз”, деймиз.

    “АССИТЕЖ – ОСИЁ 2019” конференциясида 17 мамлакатда 23 мутаҳассис иштирок этади. Жумладан: Ҳитой, Корея Республикаси, Япония, Ҳиндистон, Озарбайжон,  Бельгия, Грузия, Исроил, Покистон, Россия, Эрон, Шри Ланка, ва қўшни давлатлар. “АССИТЕЖ”нинг аъзоларидан ташқари  бу ташкилотга аъзо бўлиш учун ариза берган Мўғилистон ва Белорусь Республикаси давлатлари ҳам Тошкент учрашувига  таклиф этилган. Шунингдек юртимизда фаолият кўрсатаетга 10та болалар театрлар рахбарлари ва мутахасислар ҳам бу конференцияга таклиф этилган. Меҳмон сифатида мамлакатимизда фаолият кўрсатаетган элчихоналар, халқаро ташкилотлар, Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги ва “Дўстлар клуби” – Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ходимлари иштирок этишади.

      Меҳмонлар Тошкент шаҳрида 4 кун бўлишади. Конференция дастурида намоиш этилган спектакллар ва болалар театрлари олдида турган долзарб масалаларни муҳокамасидан ташқари, ўзаро гастроллар, халқаро аълоқаларни йўлга қўйиш ва Тошкентнинг  эътиборга лоиқ тарихий-маданий жойларни зиёрат қилиш  режалаштирилган.

     АССИТЕЖ – ОСИЁ 2019” конференцияси ЎДЁТТ 90 йиллик юбилейи  бир вақтда нишонланшини эътиборга олиб,  йиғилишнинг сўнгги куни – ёпилишида театрнинг маҳсус тайёрлаган тантанали томошаси намоиш этилади. Томошада турли вақтарда театрнинг  репертуарида мувафақиятли ўрин олган   спектакллардан парчалар кўрсатилади, табриклар эълон қилинади.